Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди
2.08.2022 08:38,  
63

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «С.К.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 269,8 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ғ.С.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Д.С. аҳолидан коммунал тўловлари учун ундирилган 95,2 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан