Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда кўплаб автобусларнинг йўналиш жадвалига ўзгартириш киритилди
29.01.2020 15:01,  
444

Пойтахтда давом этаётган қурилиш ишлари ва мавзе, турар жой массивлари йўл ва транспорт хизмати кўлами кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аҳоли талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ўз тасарруфидаги автобус йўналишлари ҳаракати ва жадваллар сонига ўзгартиришлар киритганини маълум қилди.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб яна қатор йўналишлар ўзгартирилади.

Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиасозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди.

63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокир ариқ, М. Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М. Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14,24,60,63,89,96- ҳамда 4-автобус саройининг 8,32,38,57,80,84,122,135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан