Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
16.07.2020 16:52,  
556

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморда, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.

Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда расман коронавирусдан вафот этганлар сони 73 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 14 787 киши юқтирган бўлса, 8 655 киши касалликдан тузалган. 6 060 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан