Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда коронавирус инфекцияси ўта оғир кечган бемор вафот этди
14.07.2020 16:30,  
684

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 61 ёшли Ф.А. (эркак) 10 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагандан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Жорий йил 13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 65 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 13 872 киши юқтирган бўлса, 8 074 киши касалликдан фориғ бўлган. 5 734 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан