Тошкентда коронавирусга чалинган 42-бемор вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 42-бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) жорий йил 1 июлдан  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг  2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги  ташхиси билан даволаниб келган. 

2 июль куни ундан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган. 

Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан  аҳволи кескин оғирлашган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 42 кишига етди. Ушбу вирусни жами 10 838 киши юқтирган бўлса,  6 811 киши касалликдан фориғ бўлган.