Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.
У постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.
3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олинган.
Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.
Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 41 кишига етди. Ушбу вирусни жами 10 838 киши юқтирган бўлса, 6 811 киши касалликдан фориғ бўлган.