Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда кучли шамол кузатилаётгани сабаб ҳайдовчиларга автомобилларни дарахт тагида қолдирмаслик тавсия қилинди
26.03.2022 14:02,  
44

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати айрим ҳудудларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги кучайиб бораётгани сабаб огоҳлантириш билан чиқди.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

«Ўзгидромет» 26 март куни Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келишини маълум қилганди. Республиканинг шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15 даража илиққача пасаяди. 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан