Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда квартира эгаларига янги турдаги кадарстр паспортлари берилади
11.04.2018 20:04,  
35

​Тошкент шаҳрида квартира эгаларига кадастр китоблари ўрнига кадарстр паспортлари берилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва кадастр қўмитаси.

Давергеодезкадастр қўмитасининг 167сонли буйруғига асосан, 16 апрелдан бошлаб, квартиралар техник инвентаризациядан ва ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, мулкдорларнинг мурожаатига асосан – Квартиранинг кадастр паспортлари берила бошлайди.

Квартиранинг кадастр паспорти – квартира эгасининг аризасига биноан, кадастр йиғмажилди ҳамда “Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” ўрнига берилади.

Ушбу янгилик, “кадастр ҳужжатларини шакллантириш жараёнини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш, шунингдек квартира эгалари томонидан битимлар тузишда қулайликлар яратиш мақсадида” амалга оширилмоқда. Яъни – квартираларни сотиш, сотиб олиш, эгасини ўзгартириш  жараёнларини осонлаштириш учун.

Квартиранинг кадастр паспорти – бу махсус хавфсизлик белгилари билан ҳимояланган ҳужат бўлиб, унда квартира чизмаси ва техник кўрсатгичлари, кадарстр қиймати, мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар, кўчмас мулкнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ва бошқа маълумотлар қайд этилган бўлади.

Шунингдек, кадастр паспорти QR-кодга эга бўлиб, унинг ёрдамида онлайн-тартибда квартиранинг айни дамдаги ҳуқуқий мақоми, техник кўрсатгичлари ва ушбу мулкка нисбатан ҳуқуқий чекловлар бор-йўқлигини билиб олиш мумкин бўлади.

Давергеодезкадастр, квартира эгаларини ёппасига кадастр паспорти олишга шошилмасликни сўрамоқда. Хабарда айтилилишига кўра,  янги кўринишдаги Кадастр паспортлари фақат кўчмас мулкнинг эгаси ўзгарган ҳолларда ёки эски ҳужжатлар йўқолганда берилади. Олдин берилган Кадастр китоблари амал қилишда давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан