Тошкентда квартиралар нархи 3 фоизга қимматлашди

Тошкентда квартиралар нархи 3 фоизга қимматлашди

Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари февраль ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 558 дан 575 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда "Газета.uz" нашри маълум қилди.

Қишнинг сўнгги ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, 627 ш. б. га (январда — 608 ш. б.) етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 547 ш. б. га кўтарилди (531).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 567 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 560 (+3 фоиз), уч хонали — 560 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 560 (+3 фоиз).

2860