Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси уч нафар кекса аёлни уриб ўлдирди

Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси уч нафар кекса аёлни уриб ўлдирди

iibb.uz

16 февраль куни соат 7.30 ларда, Сергели тумани Чоштепа кўчасида, 10 Z127HA давлат рақами рақамли ВAЗ-2106 русумли автомашинанинг 42 ёшли ҳайдовчиси йўл бўйидаги 171-сонли уй билан тўқнашди, - дейилади шаҳар ИИББ хабарида.

ЙТҲ содир этган ВAЗ-2106 русумли автомашина

 

ЙТҲ содир этган ВAЗ-2106 русумли автомашинанинг ёнида турган 61 ёшли Р. Д., 77 ёшли И.С. ва 60 ёшли Н.М. аёларни, давлат рақами 10 О885JA  бўлган Ласетти русумли автомашинасини бошқараётган 50 ёшли Равшан С томонидан уриб юборилган.

Ласетти автомашинаси

 

ЙТҲ натижасида И. С. ва Н. М. воқеа содир бўлган жойда вафот этган. Учинчи аёл жароҳатлари билан касалхонага етказилган, аммо шифокорлар уринишларига қарамай у ҳам вафот этган.

Дастлабки тафсилотлар бўйича, ВAЗ-2106 автомашинаси томонидан содир бўлган ЙТҲ ҳамда Ласетти автомобили билан аёлларнинг тўқнашуви сабаблари, эрта тонгда йўлнинг айрим қисмларида музлик ҳосил бўлган ва ҳайдовчилар бошқарувни йўқотишган. Воқеа содир бўлган йўл участкасида кичик қиялик бўлиб, катта эҳтимол билан ҳайдовчилар тезликни пасайтирмаганликлари сабаб бўлган.

ВAЗ-2106 русумли автомашинанинг ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган.