Тошкентда Lexus ҳайдовчиси тезликни оширгани учун 29 маротаба камерага тушган

Тошкентда Lexus ҳайдовчиси тезликни оширгани учун 29 маротаба камерага тушган

Тошкент шаҳар йўлларида тезликни ўлчовчи радарлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан айрим ҳайдовчилар бир неча маротаба радарнинг эътиборига тушиб, содир этган қоидабузарлиги учун жавобгарликка тортилмоқда. Лекин, шунга қарамай тезлик талабларига амал қилмасликлари давом этмоқда, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Мисол учун, “Lexus LX-570” русумли транспорт воситаси эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни оширишга йўл қўйганлиги аниқланган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

ИИВ бу тоифадаги ҳайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймаслиги тарафдори эканлигини билдирди. 

Шунингдек, ҳайдовчиларга тезликни ошириб, радарга тушиш обрўни оширмаслигини, аксинча оилавий бюджетга ёки оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаришга, бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига ёки бир умрга ногирон бўлиб қолишига олиб келишини эслатди.