Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда массажчилик ниқоби остида фоҳишалик қилган аёллар қўлга олинди
13.03.2020 18:35,  
6745

Тошкент шаҳрида интернетда массаж хизматини таклиф қилиб, аслида мижозларга интим хизмат кўрсатган аёллар фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 март, чоршанба куни, ИИББ ходимларига интернет сайтларидан бирида Севара исмли қиз массаж хизматини таклиф қилиб, аслида мижозларга интим хизматлар кўрсатаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. Маълумот асосида ўтказилган тадбирда Севара исмли мазкур қиз қўлга олинган ва у аслида 27 ёшли Озода Ж. эканлиги аниқланган. Қиз ҳақиқатан ҳам интернетга мазкур эълонни жойлаштирганини тан олган.

Озода Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Шайхонтоҳур тумани ИИБга жўнатилган.

ИИББ томонидан маълум қилинишича, худди шундай чоралар 30 ёшли Динара А.га нисбатан ҳам қўлланилган. Мазкур аёл ҳам интернетда массаж ниқоби остида интим хизматлар таклиф қилган.

Шунингдек, 11 март куни кечки пайт ўтказилган тадбирда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган гўзаллик салонида косметология ва оддий массаж хизматидан ташқари, ташриф буюрувчи эркакларга интим хизматлар ҳам кўрсатилиши аниқланган. Тадбир чоғида салонда массажчи бўлиб ишлаган 20 ёшли Одина Д. мазкур салонда кўрсатилган интим хизмат учун 100 минг сўм олаётганда ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур салонда Одина Д.дан ташқари, 30 ёшли Умида Б. раҳбарлигида ишлайдиган 20-32 ёш оралиғидаги яна беш нафар аёл борлиги ҳамда улар ҳам массажчи ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар Чилонзор тумани ИИБга юборилган. Умида Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш)га асосан иш қўзғатилган. Бошқа массажчи аёлларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан иш қўзғатилган.

Аввалроқ Сирдарёда қўлга олинган фоҳиша ИИБ ходимига пора беришга уринган эди. Наманганда қўшмачилик билан шуғуллангани учун 6 марта жавобгарликка тортилган аёлга 5 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб “OLX.uz”да массаж хизматлари рекламаси тўхтатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан