Тошкентда маст ҳайдовчи аёл кишининг ўлимига сабаб бўлди

Тошкентда маст ҳайдовчи аёл кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

15 январь куни соат 01:55 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лутфий ва Нурафшон кўчалари кесишмасида юз берган йўл транспорт ҳодисаси натижасида 56 ёшли Д. В. ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 28 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи М.А машинани маст ҳолда ҳайдаб кетаётганда, бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Д.В.ни уриб юборган. Жабрланувчи шифохонага етказилди, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олинган жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ҳозирда ушбу факт бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.