Тошкентда Matiz йўл четида турган уч нафар пиёдани уриб юбориб, ағдарилди

Тошкентда Matiz йўл четида турган уч нафар пиёдани уриб юбориб, ағдарилди

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкентда Matiz ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юборгани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 15 октябрь куни соат 21:23 ларда Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчаси «Афсона» биноси қаршисида Ж.М. исмли 38 ёшли ҳайдовчи Matiz русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида турган пиёдаларни уриб юборган ва ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида уч нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.

Таъкидланишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.