Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Мустақиллик кунидан кейин икки мингдан ортиқ байроқ йўқолди
4.09.2019 18:35,  
44

Мустақиллик кунидан сўнг Тошкент кўчаларида ўрнатилган икки мингдан ортиқ байроқ йўқолди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги вакили хабар қилди.

1 сентябрь куни Ўзбекистонда Мустақилликнинг 28 йиллиги кенг нишонланди. Бу йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олди.

Байрам кунлари айрим шахслар пойтахт йўлларида ўрнатилган байроқларни ечиб олиши тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Кўпчилик фойдаланувчилар бундай “ватанпарварлик” ҳақида салбий фикрларни билдиришди.

“Ҳақиқатда, 1 сентябрдан 2 сентябрга ўтар кечаси хизматларимиз икки мингдан ортиқ Ўзбекистон байроқларининг ҳисобига етмади”, - деди ҳокимлик вакили.

Ҳокимият маълумотига кўра, байрам олдидан Тошкент кўчаларида жами 6852 дона давлат байроқлари ўрнатилган бўлиб, улардан 2037 донаси йўқолди. Ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил қилади.

“Фуқароларни пойтахтни безатадиган давлат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирамиз”, - деб қўшимча қилинди ҳокимликда.l

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан