Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда нақд пулсиз тўловнинг улуши деярли 60 фоизни ташкил қилмоқда, вилоятларда-чи?
15.01.2023 21:38,  
79

Маълумки, бугунги кунда ҳар бир соҳада инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш ва электрон тизимни жорий этиш йўлга қўйилган.

Хусусан, жамоат транспортларида ҳам. Бугунги кунда пойтахтимиздаги автобусларнинг 70 фоизидан ортиғида электрон тўловларни қабул қилувчи мобил валидаторлар билан таъминланган. Уларнинг сони кун сайин ошмоқда. Эндиликда транспорт картангизни валидаторга теккизасиз, автоматик равишда йўл ҳақини ечиб олади.  

Бугунги кунда жамоат транспортидан фойдаланувчиларнинг 60-65 фоизи электрон транспорт карталаридан фойдаланади. Хўш, йўловчилар учун ушбу тўлов турининг қай бири афзал?

"Жамоат транспортларидан автобус, метрода ҳам асосан карталардан фойдаланаман. Чунки жуда қулай,  —дейди Нодир Давлатов. – Кўпинча метрога тушганимизда, чипта олишга турнақатор навбатлар кўп бўлади. Транспорт картада навбат кутмайсиз. Вақтингиз тежалади“.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2022 йил давомида 415 мингдан ортиқ АТТО транспорт карталари сотилган. Бу 2021 йилга нисбатан 234 фоизга кўп. Карталарни тўлдириш эса 2021 йилга нисбатан 615 фоизга ошган. 62,2 миллиард сўмни ташкил этди. Ҳозирги кунда пойтахт жамоат транспортларида 850 транзакция амалга оширилди. Нақд пулсиз тўловнинг улуши деярли 60 фоизни ташкил қилмоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бўлим бошлиғи Ирода Исмоилованинг айтишича, бугунга келиб АТТО транспорт карталари, банк карталари, QR чипталар орқали ҳам тўловни амалга ошириш мумкин. Жамоат транспортларига тўловнинг 55-60 фоизини мазкур тизим орқали амалга оширилмоқда. Нақд пул тушими ҳам автоматлаштиришга эришилди. Шу туфайли ўз йўлкира ҳақидан келиб тушадиган пул маблағлари ҳисобини олиб боришда ҳам тўлиқ шаффофликка эришилади. Ҳозирда АТТО транспорт карталари фаоллашган. Бугунги кунда 630 мингдан ортиқ транспорт карталари мавжуд.

Кузатишлар шундан далолат берадики, аҳоли ўртасида муомала воситасига айланган нақд пуллар турли шароитларда сақланиши ва фойдаланилганини ҳисобга олсак, электрон карталар гигиеник томондан ҳам фойдали ҳисобланади. Айниқса, жамоат транспортларида бунга яққол гувоҳ бўлиш мумкин.

Шуни айтиш жоиз, муомалага киритилган автоматлаштирилган тизим ва ягона транспорт карталарининг бирмунча афзалликлари мавжуд. Бу турдаги карталарни метронинг кассалари ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи шохобчалардан харид қилиш мумкин.

Самарқанд вилоят транспорт бошқармасининг маълум қилишича, бугунги кунда жамоат транспортида йўлкира ҳақини электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин. Ҳозирда "АТТО" ягона транспорт картаси, Humo, Uzcard (янгиси), Viza, Mastersard ҳамда смартфонлар орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилган. Қолган вилоятларда ҳам бу жараён босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда жамоат транспорти тўловини электрон усулда амалга ошириш оммалашган. Жамоат транспорти йўлкира ҳақи электрон тўлов тизими орқали тўланиши, аввало жамоат транспортининг ривожланишига, натижада хизмат кўрсатиш сифати ошишига сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан