Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда наркотик рекламаси, қалбаки пул ишлаб чиқарган Ёшлар Иттифоқи етакчиси, пойтахт метрополитенида янги поездлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
21.11.2019 22:15,  
275

21 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Тошкент метрополитенида янги поездлар ишга тушди (фото)

Ижтимоий тармоқда Тошкент метрополитени учун олиб келинган янги «Москва» поездлари ишга тушгани ҳақида хабарлар ва унинг илк суратлари пайдо бўлди.

Tashkent Cityʼда мусиқали фаввора тўхтатилишининг сабаби маълум қилинди

Tashkent City маъмуриятининг маълум қилишича, кутилаётган совуқ об-ҳаво сабаб Tashkent City боғидаги мусиқали фаввора 21 ноябрдан баҳорги мавсумга қадар вақтинча тўхтатилади.

Ёшлар Иттифоқи етакчиси қалбаки пул ишлаб чиқаргани учун қўлга олинди

А.Бдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

«Биз дунёвий давлатмиз. Ким хоҳласа ўйнайди…» – Президент маслаҳатчиси букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди

Президентнинг ёшлар, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов куни-кеча Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

New York Times: Тошкент метрополитени мисолида «очилаётган» Ўзбекистон (фото)

​Дунёга машҳур New York Times нашри Тошкент метрополитени ҳақида фото материал тайёрлабди. Мақолада биз ҳар куни кўриб ўрганиб қолган метро станцияларимизнинг кўпчилигида Собиқ иттифоқ ғоялари акс этгани очиб берилган.

2000 доллар эвазига колониядан чиқариб юборишни ваъда қилган маҳкум яна терговга тортилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.

Тошкентда наркотик сотувчи онлайн дўкон рекламалари пайдо бўлди (фото)

Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг бир неча шаҳарларида наркотик сотувчи онлайн дўконни тарғиб қилган яширин баннерлар ўрнатилди. Бу эълондаги QR-код устига босилганда синтетик наркотик савдоси билан шуғулланувчи сайт очилган.

Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан энг кўп савдо қилиши очиқланди

Давлат Статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2019 йилнинг январ-октябр ойларида республикамизнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 34,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 8,89 млрд. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,4 фоизга ошган.

Тошкентлик инстаблогер қиз наркотик рекламасига қандай аралашиб қолганини гапириб берди

Тошкентлик таниқли инстаблогер Шаҳзода Салимжонова inAlmaty.kz нашрига Олмаотадаги гиёҳванд моддалар рекламаси ҳақидаги баннерлар воқеаси ҳақида гапириб берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан