Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ночор аҳволда қолган фарғоналик аёл ўзини симёғочдан ташламоқчи бўлди (видео)
7.08.2020 16:32,  
706

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги юқори вольтли электр узатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёл видеоси тарқалди. Пойтахт ИИББ ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, видеода акс этган воқеа 6 август куни Олмазор туманидаги Кичик ҳалқа йўли кўчасида юз берган. Аёл юқори вольтли электр узатиш тармоғи устунига чиқиб олган ва атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган. Буни туманда хизмат олиб борган профилактика инспекторлари ва патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари кўриб қолган. ИИББ ходимлари аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширган ва аёл Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказилган.

Аниқланишича, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл Фарғона вилоятидан бўлган 36 ёшли Д.У. бўлиб,  пойтахтнинг Олмазор туманида вақтинчалик яшаб келган. Ўз хатти-ҳаракатининг сабаби сўралганда аёл ишсиз қолиб, ночор аҳволда эканлигини маълум қилган.

 

 

 

Олмазор тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор бошлиғи аёлни тинглаб, унга яримфабрикат маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонага ишга жойлашишда ёрдам берган. Шунингдек, аёлга 2 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.

Қайд этилишича, айни пайтда аёл билан психолог иш олиб бормоқда.

«Агар сиз ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган бўлсангиз, ваколатли идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Пандемия сабабли юзага келган ҳозирги қийин шароитда ҳам меҳнат бозорида кўплаб бўш ўринлари мавжуд», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан