Тошкентда очиладиган Россия университети филиалининг тузилмаси тасдиқланди

Тошкентда очиладиган Россия университети филиалининг тузилмаси тасдиқланди

Фото: Яндекс

“Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ Ҳукумат қарори (121-сон, 04.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети ОТМ филиали тузилмаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун, филиал Президентнинг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.