Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўғлини боғлаб олиб кетаётган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
16.01.2022 09:57,  
608

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги хонадонларнинг бирида ота ўз ўғлини боғлаб автомобилига солиб олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.

Аниқланишича, жорий йил 12 январь куни соат тахминан 10:00ларда фуқаро 1974 йилда туғилган О.Х. ўғли 2000 йилда туғилган А.Х. ни уйига олиб кетмоқчи бўлган. Ўғли эса улар билан яшашни истамаган ва ўртада жанжал келиб чиққан. Натижада А.Х. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан