Тошкентнинг Учтепа туманида қуролдан отилган ўқдан яраланган ит топилди. Ариқдан чиқмоқчи бўлган ярадор итни шаҳар фуқароси пайқаган. Уни машина уриб юборди, деган тахмин билан фуқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилган.
Волонтёрларнинг саъй-ҳаракатлари билан ит ветеринария клиникасига олиб борилган, бу вақтда унинг аҳволи кескин ёмонлашган. Шифокорлар рентген суратлари ёрдамида ҳайвонга ўқотар қурол билан ўқ узилганини аниқлаган. Ўқ кучукнинг тўқималарида жойлашган бўлиб, ҳозирда жониворга интенсив терапия ўказилмоқда.
Итга Милли деб ном беришган. Волонтёрлар куратори кучукни даволаш мақсадида хайрия маблағи учун йиғим эълон қилди.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ушбу воқеа ёки ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатларига гувоҳ бўлганлардан «Меҳр ва оқибат»нинг 93−812−04−13 ишонч телефонига мурожаат қилишни сўраган.