Тошкентда ўқитувчи икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлади

Тошкентда ўқитувчи икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлади

Жорий йил 27 апрель куни 15 ёшли 8-синф ўқувчисига нисбатан 30 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Анвар Х. томонидан, кейинчалик унинг икки нафар таниши – Мансуржон М. ва Боймуҳаммедов Г. томонидан жинсий тажовуз қилинган.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.  

5 май куни Анвар X.гa нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айблов тақдим этилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.лар терговдан яширинганликлари сабабли жорий йилнинг 20 май куни жиноят ишининг уларга нисбатан қўзғатилган қисми алоҳида юритиладиган бўлган.

1 июнь куни ушбу шахслар ҳам қўлга олиниб, жиноят ишига жалб қилинган. 30 июнь куни Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича айблов тақдим этилди. Шу куннинг ўзида дастлабки тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилди.

Айбланувчиларнинг айбини исботловчи барча далиллар тўпланган, якуний баҳо суд томонидан берилади.