Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўқитувчилар учун формага бюджетдан 15,7 млрд сўм пул ажратилган. Вазир Саидов ўқитувчилар учун формани "фейк" деб атаганди
29.07.2022 11:21,  
99

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 июлдаги 767-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 15 минг нафар ўқитувчилар учун мактаб формаларига 12 700,0 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Бу ҳақда "Bakiroo" телеграм каналида хабар берилмоқда.

Бир кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чорак даромадлари режасини орттириб бажарилган қўшимча манбасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг формалари учун 3 000,0 млн. (уч миллиард) сўм миқдорида маблағлар тақсимланиши эълон қилинганди.

Агар ҳар икки қарор бўйича мактаб ўқитувчилари формасига йўналтирилаётган умумий маблағ ҳисобга олинса, ўқитувчи учун битта форма ўртача 1 млн 47 минг сўмдан тушмоқда.

Қизиқ тарафи, айнан 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов "ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётганлиги ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқаётгани, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмаганлигини, бу оддий „фейк“ хабар эканлигини" таъкидлаганди.

Афанди айтганидек, агар бу гўшт бўлса, мушук қани, агар бу мушук бўлса, гўшт қани?! — дейилади манба хабарида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан