Тошкентда ота 26 ёшли ўғлини қидирмоқда

Тошкентда ота 26 ёшли ўғлини қидирмоқда

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро ўғлини қидирмоқда.

ИИВ хабарига кўра, 2 сентябрь куни  Б. Эргашев ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00ларда  26 ёшли ўғли Нодир Эргашев ўзининг давлат рақами 01 А 528 ҒВ бўлган “Спарк” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Нодир Эргашевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Н. Эргашевни ва унинг бошқарувидаги автомашинани кўрган ёки у ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришини сўрайди.

5136