Тошкентда “Ўзбекэнерго” маъмурий биноси сотувга қўйилди

Тошкентда “Ўзбекэнерго” маъмурий биноси сотувга қўйилди

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ маъмурий бино иншоотларини яхлит ҳолда савдога қўяди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган яхлит бино-иншоотларнинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 (85 млрд.) сўм.

Объектга камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш инвестицион мажбурияти юкланган.

Бу ерда мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига белгиланган тартибда янги биноларни қуришга рухсат берилади. Танлов ғолиби – ташқи дизайн ва қурилиш лойиҳасини Қурилиш вазирлиги билан келишиши лозим. Танлов "E-ijro Auksion" онлайн савдо майдончасида бўлиб ўтади.