Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда пневматик қурол билан машинага ўқ узган шахс 15 суткага қамалди
22.01.2022 19:44,  
65

Тошкентда фуқаро пневматик қурол билан машинага ўқ узгани ҳақида хабар берилганди. Шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлик юзасидан суд бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, фуқаро С.З. қўллаган пистолет спорт пневматик қуроли экани аниқланган. Қурол тўғрисидаги қонунга кўра, мазкур қуролни фақатгина спорт майдончаларида қўллашга рухсат этилган.

Судда айбланувчилар ўзининг қилмишидан пушаймон эканини айтиб, узр сўраган. Жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузгани учун С.З ва у билан жанжаллашган Г.А.га нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Унга кўра, С.З. ва Г.А.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) биноан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, бундан ташқари, айбланувчи С.З.га БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан