Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ярим кечаси ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди
23.04.2020 08:37,  
2584

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, аёллардан бири ҳомиладор бўлган.

“Ҳолатни тушунтиришнинг кераги йўқ: аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини машинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишди.

3-сон шаҳар болалар клиник шифохонасигача (аввалги “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда аёлни тўлғоқ тутди.

Шу онда сафдор С. Муродов ва Б. Тошпўлатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соатлари қўшилгани учун шукр қилдилар. Тез орада ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди”, - дейилади хабарда.

Ёш она ва гўдак шифокорларга топширилган.

Тиббиёт ходимлари она ва унинг ўғлининг ҳолатини ўрганиб, ходимларга уларнинг аҳволи қониқарли эканини, боланинг вазни 3100 гр. эканини айтишган.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан