Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда пулли автотураргоҳлар лойиҳаси муҳокамага қўйилди
2.03.2020 17:42,  
223

Тошкентда пуллик автотураргоҳлар ва тўлов тизимини яратиш қоидаларини белгилаш лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди. Лойиҳа Транспорт вазирлиги қошидаги автомобил йўллари қўмитаси томонидан таклиф қилинди.

Ҳайдовчига икки хил талон (чипта) таклиф қилинади: парковка учун ёки транзит (ўтиб кетиш) учун. Транзит чипта бепул бўлади ва бу ҳудудда кўпи билан 5 дақиқагача туриш имконини беради.

 "Автотураргоҳ чиптаси автоулов рақами, автотураргоҳга келиш санаси ва вақти кўрсатилган касса тўлов квитанцияси илова қилинган ҳолда берилади. Тўхтаб туришнинг биринчи соати учун аванс тўловини дарҳол олиш талаб қилинади", — дейилади лойиҳада.

Тўхташ жойини нақд пул билан ва карта билан тўлаш мумкин. Пулли парковкадан фойдаланишнинг умумий вақти ҳар куни соат 8:00 дан 17:00 гача.

Аммо тегишли ногиронлик гуруҳига эга ногиронлар ва ихтисослаштирилган транспорт воситалари бепул парковка хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа 15 мартгача муҳокамада бўлади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси рус тилида муҳокамага қўйилган ва унинг давлат тили (ўзбек тили)даги варианти regulation.gov.uz порталида мавжуд эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан