Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкентда қайнона келинини пичоқлаб ўлдирди
14.05.2022 12:25,  
327

Ижтимоий тармоқларда қайнона келинини пичоқлаб ўлдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унда келин 30 ёшда бўлгани ва 3 фарзанди бўлгани айтилган.

Бош прокурор матбуот котиби  бу хабарни тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, 5 май куни соат таҳминан 10.00 ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи аёл (1955 й.т.) келини (1985 й.т., 3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.  

Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган.

Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи аёлга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан