Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидабузарликларини тасвирга олиб, ички ишлар органларига жўнатмоқчи бўлган фуқарони «самосуд» қилмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, видеодаги воқеа 1 октябрь куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида, «Ўрикзор» бозори яқинида содир бўлган. Ҳуқуқбузар 1996 йилда туғилган Х.Э. эканлиги аниқланган ва Учтепа тумани ИИО ФМБ 3-сонли ички ишлар бўлимига етказилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бундан ташқари, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга юборилган.

Кейинроқ Х.Э. ҳолат учун фуқародан узр сўраб, видеомурожаат қилди. «Тушунмовчилик бўлиб, видеода айтган гапим нотўғри, акамиз ундай инсон эмас экан. Ўзларидан ҳам узр сўрадим», — деган ҳуқуқбузар.