Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкентда радар ўрнатиш мумкин бўлган 69 та ҳудуд аукционда 20,99 млрд сўмга сотилди
12.01.2022 19:20,  
196

7 январь куни Тошкентдаги электрон аукционда радар ва камералар учун 69 та объект сотилди. Бу ҳақда E-auksion платформаси маълумотларига таяниб Spot нашри хабар берди.

Объектларнинг умумий бошланғич баҳоси 306,45 млн сўм этиб белгиланган эди. Аукцион давомида уларнинг умумий қиймати 68,5 баробарга ошди ва жами тушум 20,99 млрд сўмни ташкил этди.

Эътиборлича, учаскаларнинг қарийб барчаси учта харидор томонидан сотиб олинди. Уларнинг бири жисмоний шахс, қолганлари иккита компания — Microyol ва 64-BIT. Савдолар иштирокчилар ставкаларни доимий равишда ошириб борганлари ҳисобига 10−11 соат давом этди.

Энг кўп лотни 64-BIT (43 та) сотиб олди. Олдин ҳам ушбу компания радарлар учун майдонларни ҳам оммавий равишда сотиб олган эди. Microyol 7 та участка, якка жисмоний шахс 19 та участкани қўлга киритди. Энг қиммат объект — Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳайвонот боғи ёнидаги ҳудуд — 750,06 млн сўмга сотилди, бу бошланғич баҳодан 277,8 баравар қиммат ҳисобланади. Мазкур участка учун таклиф 12 соат 35 дақиқа давом этди.

Шунингдек, Юсуф Хос Хожиб — М.Ёқубов чорраҳасидаги Италия элчихонаси ёнидаги участка 517,1 млн сўмга сотилди. Бу ҳудуднинг бошланғич қиймати 4,05 млн сўм бўлган. Нарх 127 баробарга ошган.

Ҳаммаси бўлиб, ким ошди савдосида 6 та лот 100 ва ундан ортиқ бараварга, яна 48 таси эса 50 дан 100 бараварга қимматлашган. Фақатгина битта лот атиги 10 дақиқада сотилган. Бу Боғишамол — Минг Ўрик чорраҳасидаги участка бўлиб, ягона таклиф 2,835 млн сўм бўлган.

Радар ўрнатиладиган жойларнинг аукцион орқали сотилиши

Тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилди. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Жойларнинг минимал қиймати эса ИИВ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамера ва 763 та стационар радар, жумладан, Тошкентда жами 2574 та фото ва видео регистратор ўрнатилиши режалаштирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан