Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов олиб ташланди
26.01.2023 17:16,  
15

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли пойтахтдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланди.

Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимга ўтказилганди. Пойтахт ҳокимлиги ушбу чекловлар олиб ташлангани ҳақида хабар берди.

"Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин", дейилади хабарда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан