Тошкентда СЭОМ бош шифокори 22 та машинага сохта рухсатнома тайёрлаб бергани маълум бўлди

Тошкентда СЭОМ бош шифокори 22 та машинага сохта рухсатнома тайёрлаб бергани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.