Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ШҲТ мамлакатлари туризм форумини ўтқазмоқда
19.05.2022 12:54,  
28

Пойтахтимизда “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Гибрид форматда ташкил этилган анжуман Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Икки кун давом этадиган ушбу тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар сайёҳлик соҳаси раҳбарлари, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва маданий меросни асраб-авайлаш бўйича халқаро экспертлар, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари ва фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда.

Форумда аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни, ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатини кенгайтириш, савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, маданий ва тарихий объектларни асраб авайлаш, ШҲТга аъзо давлатлар туризм салоҳиятини илгари суриш масалалари муҳокама этилади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин табрик сўзи билан чиқиш қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан