Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ШҲТ ТИВ раҳбарлари шарафига кечки зиёфат ташкиллаштирилди
24.05.2016 13:43,  
3

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари Тошкентга етиб келишди, деб хабар қилмоқдаРоссия ТИВ матбуот-котиби Мария Захарова ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига асосланиб sputnik хабар беради.

Мария Захарова, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга сафари ҳақида ҳам маълумот берган.

"Сергей Лавров бошчилигидаги делегация ШҲТ доирасидаги учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга етиб борди. 24 май куни вазирлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади", деб ёзган Захарова.

Ташқи ишлар вазирлари ишчи кечлик вақтида музокаралар ўтказишган.

"Тузалган дастурхон шарқона бозорни эслатади — ширадор ва ранг-баранг", — дея қайд этган Россия ТИВ вакили матубот-котиби.

ШҲТ ТИВ раҳбарлари ўртасидаги асосий учрашув 24 май кунига белгиланган. Унда Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ташкилот бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сисоев иштирок этади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан