Тошкентда солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Тошкентда солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси катта инспектори К.Ж. 400 АҚШ доллари билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментга таяниб, Хабар.уз маълум қилди.

У хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро Ю.М.ни шу туман ДСИга ёрдамчи вазифасига жойлаш эвазига қайд этилган миқдорда пул талаб қилгани айтилади. Талаб қилган пулни олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан нақд жиноят устида ушланади.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.