Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.А. “T.M." оилавий корхонасига тегишли 2 та савдо дўконининг техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига корхона раҳбари Ж.Ш.дан 500 АҚШ долларини фирибгарлик билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.