Тошкентда дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Бу ҳақдаги хабар 14 январь куни Uzbfashion Facebook-саҳифасида пайдо бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик пойтахтнинг Яшнобод туманида кечаси содир бўлган.
Нариман Григорян таниқли ўзбекистонлик дизайнер, халқаро кўргазмалар, танловлар ва фестиваллар иштирокчиси. 2004−2008 йилларда Ўзбекистон Хореография академиясида таҳсил олган. У Тошкентдаги Нариман Григорян савдо белгиси остида мода уйларига эгалик қилар эди.
Ушбу хабарни «Газета.uz» ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалари томонидан тасдиқланди.