Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда “Tracker” ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди
10.05.2022 12:30,  
432

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимига нисбатан содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги видеолавҳалар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ бу борада маълумот берди.

Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида, 1973 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинани ҳуштак ва жезл орқали тўхтатган вақтида, унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган К.У. «Tracker» русумли автомашинани бошқарувини йўқотиб, «Cobalt» билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда «Tracker» автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Ҳозирда ЙҲХБ ходимининг аҳволи яхши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан