Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани айтилди
14.02.2022 14:11,  
224

Аввалроқ, Тошкентда трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани сабаб режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошекент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур таъмирлаш ишлари Тошкентда янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмас.

Қайд этилишича, Навоий кўчасида режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 14 февраль куни пойтахтнинг Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди.

Бунда Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан