Тошкентда транспорт университети ташкил этилади

Тошкентда транспорт университети ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокаси портал регулатион.го порталига “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент транспорт университети ташкил этилади.

Университет Тошкент шахар Адилходжаев кўчаси 1 уйда жойлаштирилади.

Университет ректорининг биринчи ўринбосари юқори малакали хорижий мутахассис бўлади.

Университет фаолияти қуйидаги манбалардан имзоланади:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
  • ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар;
  • хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
  • халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.