Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда тунги кўча ёритгичлари ўчирилади
17.11.2022 11:24,  
135

Тошкентда 16 ноябрдан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилади. Бу ҳақда "Тошшаҳарнур" ДУК хабар берди.

Хабарда айтилишича, "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси умумий вазифаларни бажариб, 16 ноябрдан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказади.

"Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунади, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз", — дейилади хабарда.

Кеча Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон шаҳарларидаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини ўчириб қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пойтахт ва вилоят марказларида электр энергияси кўп исроф қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан