Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказилади

Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказилади

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк дунёси маданияти, санъати ва кино жамғармаси билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар бермоқда. 

Фестиваль бутун турк дунёси киноижодкорларини учрашувлар ўтказиш, фикр ва ғоялар алмашиш учун бирлаштиради. Иштирокчи мамлакатлар рўйхатида Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, 

Шимолий Кипр Турк Республикаси, Мухтор турк Республикалари, Македония, Косово, Венгрия ва турк ҳамда унга яқин (қардош) жамоалар ўрин олган.

Ўзбекистондан "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов фестиваль Кенгашининг фахрий аъзоси, кинорежиссёр Рашид Маликов эса ҳайъат аъзоси ҳисобланади.

Фестивалнинг мақсади ҳужжатли фильмлар кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишдан иборат.