Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи қанча?
12.10.2022 09:51,  
142

Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори эса  630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:

  • 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
  • 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

Эслатиб ўтамиз, солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

  • Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
  • Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган. 

Маълумот учун, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан