Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Вебстер университети филиалинг очилиш маросими бўлиб ўтди 
2.11.2019 11:05,  
162

Кеча, 1 ноябрь куни Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосарлари ва ректорлар иштирок этди.

Ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ҳозирда олийгоҳда 470 нафар талаба таҳсил олмоқда ва Вебстер университетининг Тошкент филиали талабалар сони бўйича Таиланд, Хитой, Нидерландия, Швейцария, Греция, Австрия ва Ганадаги филиалларни ортда қолдирди.

Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда.

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан