Тошкентда яна бир бемор коронавирус инфекцияси билан вафот этди

Тошкентда яна бир бемор коронавирус инфекцияси билан вафот этди

Пойтахтимизнинг Уч тепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси  тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. 

Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси  тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда.