Тошкентда яна 2 нафар бемор аёллар коронавирусдан вафот этди

Тошкентда яна 2 нафар бемор аёллар коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 69 ёшли бемор Н.Е. (аёл)да жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 49 ёшли бемор Д.С. (аёл)да ҳам жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.