Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна 90 та туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатилади
10.06.2020 12:40,  
110

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги туристлар орасида машҳур бўлган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар бўйида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида), белгиланган стандартларга мувофиқ туристик йўл кўрсатгичлари ўрнатиш ишлари бошлади.

Департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу нафақат туристлар, балки маҳаллий аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонларига қулайлик яратган ҳолда мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишлари учун кенг имконият беради.

Шу каби лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар Тошкент шаҳридаги туристлар кўп ташриф буюрадиган Маданий мерос объектларида жами 90 та туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан