Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
3.07.2020 16:46,  
598

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга «Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 28 кишига етди. Ушбу вирусни жами 9199 киши юқтирган бўлса, 6161 киши касалликдан фориғ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан