Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир халқаро институт очилди
21.11.2019 10:16,  
539

“Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этилди.

Халқаро таълим стандартларига мувофиқ, республика саноат тармоқларининг энг муҳим илмий-ишлаб чиқариш масалаларини ҳал эта оладиган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институт Ўзбекистон резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтдаги таълим тегишли тартибда тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади, институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ институт битирувчиларига таълим якунлари бўйича Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Институтнинг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан